Европарламент сунъий интеллектни тартибга солиш учун овоз берди

Европа парламенти сунъий интеллект билан боғлиқ қонун лойиҳасини маъқуллади. Унинг вазифаси хавфли кўринган сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашдан иборат.
Хусусан, қонун лойиҳасида юзни таниш дастурий таъминотидан фойдаланишни чеклаш таклиф қилинган. ChatGPT каби сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқувчилардан нейрон тармоқ моделларини шаффоф ҳолга келтириш талаб этилади.
Қонун лойиҳасининг маъқулланиши уни қабул қилиш йўлидаги биринчи қадамдир. Ҳужжат 2023-йил охиригача тасдиқланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter