Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ChatGPT ва шунга ўхшаш тил моделлари нега хавфли?

ChatGPT ва шунга ўхшаш тил моделлари нега хавфли?

Фото: Ferra.ru

АҚШ олимларининг яқинда ўтказган тадқиқотига кўра, ChatGPT каби илғор тил моделлари фирибгарларга сохта илмий мақолалар ёзишда ёрдам бериш имкониятига эга.

Тажриба доирасида мутахассислар одамлар ва сунъий интеллект томонидан яратилган матнларни таҳлил қилишни сўрашди. Натижада тил модели томонидан яратилган тадқиқот тезисларининг 32 фоизи ва инсон томонидан ёзилган тезисларнинг 14 фоизини нотўғри эканлиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, етарли даражада ишончлилик даражасига эга сохта тадқиқот яратиш ҳозирда жуда кўп куч ва кўп вақт талаб қилади. Аммо сунъий интеллектга улаш орқали вазифани бир неча дақиқада ҳал қилиш мумкин, бу эса сохта нарсаларни яратишни сезиларли даражада осонлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг