Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғдаги мева пишган-пишмаганини роботдан сўрайсиз

Боғдаги мева пишган-пишмаганини роботдан сўрайсиз

Фото: Exodus-truck.ru

Россиялик олимлар боғбонларга ёрдам берадиган ноёб дронни тақдим этишди. Бу бошқача қилиб айтганда робот бўлиб, ҳосилни кузатиш, касал ва шикастланган меваларни топишга қодир. Номи BotANNIC.

Робот стерео камералар, лидар сенсорлар ва алоқа антенналари билан жиҳозланган. Ушбу воситалар тўплами ернинг ҳолатини тўлиқ баҳолаш имконини беради.

У кун бўйи боғ атрофида айланиб, ўсимликларни текширади. Асосий вазифаси ҳашаротлар, зарарланган барглар ёки меваларни топиш ва уларнинг жойлашуви ҳақида одамларга хабар беришдир. Бундан ташқари, меванинг ҳолатини кузатиб боради. Масалан, олма пишганини ва уни териш вақти келганини айтиши мумкин.

Келажакда олимлар уни ҳашаротлар ва бегона ўтларни йўқ қиладиган лазерли қурол билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, муҳандислар паст сифатли мева-сабзавотларни йиғиш ёки саралаш учун манипулятор қўл ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар.

Робот 200 кг юк кўтариш қувватига ва 500 Вт двигателга эга. Экинларнинг ҳолатини аниқлаш самарадорлиги 80 фоизни ташкил қилади. Агрономларнинг фикрига кўра, BotANNIC ёрдамчи сифатида ишлайди, лекин одамнинг ўрнини тўлиқ босолмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг