Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлли рюкзак энг яқин маслаҳатгўйингизга айланади

Ақлли рюкзак энг яқин маслаҳатгўйингизга айланади

Фото: Techcult

АҚШ Патент идораси ўз эгасига универсал маълумот ёрдамчиси вазифасини ўтайдиган “ақлли рюкзак” технологияси учун Microsoftнинг патент аризасини эълон қилди. Бунга сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали эришилади.

Рюкзак ичига миниатюра компютери ўрнатилган бўлиб, у ташқи томондан маълумотни сенсорлар тўплами орқали қабул қилади. У кирувчи маълумотларни шарҳлайди ва сунъий интеллект серверига сўровлар юборади. Рюкзак камералар орқали ҳудудни текшириши, унинг жойлашган жойини аниқлаштириши, товушлар ва бошқа маълумотларни ёзиб олиши мумкин.

Фойдаланувчи билан мулоқот овозли буйруқлар орқали амалга оширилади. Тизим воқеаларни бошқаришга қодир ва маслаҳат беришга уста. Масалан, агар бир неча соат ичида кучли ёмғир ёғиши кутилса, очиқ стадионда концертга бормаслик ҳақида огоҳлантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг