Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлли АI роутери ҳақида эшитдингизми?

Ақлли АI роутери ҳақида эшитдингизми?

Фото: 4PDA

D-Link компанияси ақлли АI роутерини тақдим этди. Оригинал дизайнда ишлаб чиқарилган янги маҳсулот Аquilа Prо М30 деб ном олди.

Қурилманинг асосий хусусиятлари – уланиш сифатини сунъий интеллект ёрдамида оптималлаштириш, ақлли уй ва овозли ёрдамчи функциялари учун Маtter протоколини қўллаб-қувватлаш. Маълумот учун, Аquila Prо М30 Wi-Fi 6E тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, Роутер бешта ички антенна, гигабит WAN порти ва бир хил ўтказиш қобилиятига эга тўртта LAN билан жиҳозланган.

Роутернинг АI алгоритмлари бир нечта функцияларни бажаради. Жумладан, канални автоматик равишда танлаш, 8К видео оқими, онлайн ўйинлар ва видео қўнғироқлар учун тармоқни оптималлаштириш.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, Аquilа Prо М30 симсиз тармоқнинг 3000 Мбит/с гача алоқа ўтказувчанлигини таъминлайди ва реал вақт режимида кириш нуқтасининг ишлашини назорат қилади.

маълумотларни ҳафталик ҳисоботларга тўплайди, уларни ҳатто уйдан узоқда бўлганингизда ҳам ўқишингиз мумкин. Янги маҳсулотнинг нархи ва сотувга чиқиш санаси ҳозирча маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг