Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яндекс браузерида янги функция

Яндекс браузерида янги функция

Фото: "yandex.uz"

Яндекс жамоаси ўзининг хусусий браузерида янги фойдали функция ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

Энди Яндекс браузери фойдаланувчилари бир вақтнинг ўзида турли мавзулар бўйича бир нечта ҳаволаларни осонгина юборишлари мумкин бўлади. Бу ёрлиқ гуруҳларини алмашиш қобилиятини беради. Мисол учун, ўзингизга қизиқ мавзуда ҳаволаларни сақладингиз, энди уларни дўстларингизга юборинг, улар ҳам кўришлари мумкин.

Ишлаб чиқувчилар таъкидлаганидек, техник томондан cookie файллари эмас, балки фақат ҳаволалар узатилиши муҳимдир. Шунинг учун, бошқаларга ҳаволани юбориш учун сайтдаги аккаутдан чиқиш шарт эмас.

Ёрлиқлар гуруҳини юбориш учун «Скопировать ссылку на группу » тугмасини босишингиз керак. Aгар Яндекс браузерида ҳаволани очсангиз, унда бир хил ёрлиқлар гуруҳи пайдо бўлади ва агар бошқасида бўлса, ҳаволалар рўйхати билан саҳифа очилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг