Xiaomi’дан смарт эшик қулфи
Энг янги Xiaomi ақлли эшик қулфи тақдим этилди, у фойдаланувчиларнинг юзини таниб олишнинг 3D структураси билан жиҳозланган. Xiaomi Face Recognition Smart Door Lock бу Xiaomi Smart Door Lock X 2021’нинг янги версиясидир.
Қурилма AMOLED экран ўрнатилган. Эшик қулфини очишнинг бир қанча бошқа имкониятлари мавжуд. Буларга калит, парол, бармоқ изи ёки смартфон иловасидан фойдаланиш киради.
Aқлли эшик қулфи қалинлиги 40 дан 120 мм гача бўлган эшиклар учун мос келади ва унинг ўлчамлари 473 х 185 х 105 мм. Xiaomi ҳали қурилманинг тўлиқ техник хусусиятларини эълон қилмаган, бироқ улар аввалгисидан узоқ бўлмаслиги керак. Smart Door Lock X 6250 мA/соат сиғимли аккумулятор олди, бу 6 ойга етарли.
Ушбу қурилмани 285 долларга олдиндан буюртма қилиш мумкин. Биринчи етказиб бериш 28 сентабрда амалга оширилади, шундан сўнг Хитойда нарх 315 долларгача кўтарилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter