Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Windows 10 сотуви тўхтатилди

Windows 10 сотуви тўхтатилди

Фото: shutterstock

Машҳур операцион тизим саккиз йилдан ортиқ ишлагандан сўнг нафақага чиқишга тайёрланмоқда. Компьютерларда аллақачон ўрнатилган тизим 2025 йилгача фаол бўлади, бироқ энди лицензияланган версияни расмий онлайн ва офлайн дўконларда сотиб олишнинг иложи йўқ.

Microsoft  2023 йил 1 февралдан бошлаб Windows 10 учун фаоллаштириш калитларини тақдим этишни тўхтатиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган эди. Уларни энди Microsoft Store’дан топа олмайсиз. Энди у ерда фақат Windows 11 учун калитларни сотиб олишингиз мумкин, деб белгилайди Windows Latest.

Қоида бутун дунё учун ишлайди. Сўз Windows 10’нинг барча версиялари: Home, Pro ва Workstation сотувини тўхтатиш ҳақида кетмоқда. Улар учун тавсиф саҳифаларида фойдаланувчилар Windows 11’га йўналтирилади ва сўнгги версияга янгилаш таклиф этилади.

Windows 10’нинг сотуви тугаши ушбу тизимга эга компьютерлар ишламай қолишини англатмайди. ОТ эски версиясини қўллаб-қувватлаш 2025 йил 14 октябргача давом этади. Бу санадан кейин ҳам тизим ишлайди, аммо расмий янгиланишлар ва хавфсизлик патчларига эга бўлмайсиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг