Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тоза ҳаво билан таъминлайдиган мотошлем

Тоза ҳаво билан таъминлайдиган мотошлем

Фото: "Techcult.ru"

Мотоциклчилар йирик мегаполисларда йўл бўйи чанг ютадилар. Улар ҳақида қайғурган ҳинд компанияси Shellios фильтрга эга Puros шлемини тақдим этди. У эгасини тоза ҳаво билан таъминлайди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ваъда қилишларича, мотошлем мотоциклчининг соғлиғини зарардан 80 фоизга ҳимоялайди. Шлемдаги вентилятор батарея билан ишлайди ва у USB орқали қувватлантириб турилади.

Ушбу маҳсулот ҳозирча фақат Ҳиндистонда сертификатлаштрилди. Нархи 4400 рупий (56 доллар).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг