Таълим жараёнида инновацион ечимлар

Бугун «ICT WEEK UZBEKISTAN - 2022» доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма ташаббусларни, лойиҳа ва тадбирларни жадал жорий этишни таъминлаш мақсадида «Таълим соҳасини рақамли ўзгартириш платформалари ва хизматлари» мавзусидаги «Халқаро рақамли ривожланиш» тадбири бўлиб ўтмоқда.
Умуман олганда, «Рақамли ривожланиш» тадбирлари – мамлакат ёки муайян ҳудудда мавжуд рақамли трансформация стратегияларини ҳар томонлама таҳлил қилишга ва рақамли технологияларни жадаллаштириш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган бир қатор стратегик сессияларни ўтказиш орқали иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, давлат ва муниципал бошқарувдаги рақамли технологиялар, рақамли ечимлар ва хизматларни жорий этиш орқали рақамли етуклик кўрсаткичларига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
«Халқаро рақамли ривожланиш» лойиҳаси йирик халқаро компаниялар билан бир қаторда, бир қанча давлатларнинг давлат ташкилотлари давлат бошқарувининг турли йўналишларида мулоқот ўрнатиш ва амалий тадқиқотлар ўтказиш имкониятига эга бўлган бошланғич нуқтадир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter