Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурдо-нутқни матнга айлантириб, ҳаммага тушунарли қилувчи дастур

Сурдо-нутқни матнга айлантириб, ҳаммага тушунарли қилувчи дастур

Фото: Aif.ru

Санкт-Петербургли олимлар қўл ҳаракатларини тушунадиган ва уни матнга айлантирадиган дастур ишлаб чиқдилар. Рақамли тизим эшитиш қобилиятида нуқсони бор беморларни шифокор тушунишига ёрдам беради.

Чунки эшитиш қобилияти пастлар шифокор кўригида шикоятларини тушунтириб беролмасликдан қийналадилар. Айримлар имо-ишоралар таржимонини ёллашга ҳаракат қилади. Энди бунга ҳожат қолмади. Видеокамералар ёрдамида имо-ишоралар таҳлил қилиниб, реал вақт давомида матнга айлантирилади.

Аниқлигига ишонч 90 фоизни ташкил қилади. Ихтирочилар ҳозирда уни янада такомиллаштириш ниятидалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг