Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперкомпьютер футбол бўйича жаҳон чемпионати финалида ким ғолиб бўлишини айтди

Суперкомпьютер футбол бўйича жаҳон чемпионати финалида ким ғолиб бўлишини айтди

Фото: Hi-tech.mail.ru

Маълумки, 20 ноябрь куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Турнир 18 декабрда тугайди. Лекин Opta таҳлилий компаниясининг суперкомпьютери қайси терма жамоада ғолиб бўлиш эҳтимоли юқорилигини айтиб бўлди.

Суперкомпьютер сунъий интеллектга асосланган. У барча йиллардаги чемпионат маълумотларини тўплайди ва таҳлил қилади. Унинг фаразларига кўра, Бразилия ғолиб бўладиганга ўхшайди (имконияти 15,8%). Агар тахмини рост чиқса, бу мамлакат олган кубоклари сони 6 тага етади.

Иккинчи ўринда 12,6% имконият билан Аргентина, учинчи ўринда эса имконияти 12,2% га тенг Франция турибди. Финалга Бразилия ва Германия етиб келар эмиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг