Россияда техникани кредитга олиш оммалашиб кетди

Бир қанча компаниялар мутахассислари ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлдики, февраль ойининг охирида техник воситаларни кредитга олиш оммавий равишда ўсган.
Гап импорт қилинган техникаларни сотиб олишга оид POS-кредитлар ҳақида кетмоқда. Ўсиш 15-25%. Бу рубль курсининг пасайиши, товарлар нархининг эса кўтарилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълумки, ўтган бир неча кун ичида мамлакат миқёсида импорт маҳсулотлар нархи тубдан ошиб кетди. Шунингдек, кўплаб технологик гигантлар Россия бозорини тарк этди.
Мутахассисларнинг фикрича, 2022 йилда муддати ўтган қарзларнинг ўсиши 10-15 фоизни ташкил қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter