Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда мобил интернет тезлиги тушиб кетди

Россияда мобил интернет тезлиги тушиб кетди

Фото: Techtoday.in.ua

Россияда мобил интернет тезлиги февраль ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 7 фоизга камайди. Ўзгаришлар фақат пойтахтга таъсир кўрсатмади, аксинча, у ерда 32 фоизга тезлашди - 34,7 Мбит/с.

Фойдаланувчилар муҳим иловалар билан ишлаш қийинлашганини таъкидлашди. Хусусан, такси чақириш, онлайн кинотеатрларни томоша қилиш баъзан имконсиз бўлиб қолади.

Муаммо тармоқ ускуналарининг етишмаслиги билан боғлиқ. Айнан 2022 йилда керакли қурилмалар етказиб бериш тўхтатилди. Яна бир сабаб - уяли алоқа операторлари йирик шаҳарларда база станцияларини қурмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг