Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрмонда йўқолиб қолганлар дрон томонидан қидирилади

Ўрмонда йўқолиб қолганлар дрон томонидан қидирилади

Фото: Vesti.ru

Томск бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университетида уяли алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудларда, масалан ўрмонда йўқолган одамни топиш механизми яратилди.

Бундай шароитда қидирувни дронга ўрнатилган уяли алоқа таянч станцияси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бундай станция мобиль телефон сигнали ва одамнинг жойлашувини аниқлайди. Олимлар сигнал диапазони ва унинг йўналишини аниқлаш хусусиятларини синовдан ўтказди. Телефон сигналини қабул қилиш учун қидирувчи дрон қанчалик яқин бўлиши кераклиги аниқланади.

Келажакда ишлаб чиқувчилар ихтирони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда синаб кўришни исташади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг