Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда видеога олиш тақиқланадими?

Мактабларда видеога олиш тақиқланадими?

Фото: It-world.ru

Россия Давлат Думаси мактаб дарсларида фото ва видео суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Тахминларга кўра, ёзиб олиш фақат таълим мақсадларида рухсат этилади. Мактаб маъмурияти ва ўқитувчи билан келишилган бўлиши ҳам шарт.

Ота-оналарнинг 52 фоизи бу ташаббусга қўшилади: улар болаларни ўқишдан чалғитмаслик керак, смартфон экранига эмас, ўқитувчиларга эътибор қаратгани маъқул, деб ҳисоблайди.

Ҳар тўртинчи ота-она (24%) қонун лойиҳасига қарши. Улар видеоёзув қонун ўқувчиларни ҳақорат қилган ёки жисмоний куч ишлатган ўқитувчиларни жавобгарликка тортишга ёрдам беришига ишончлари комил.

Ўқитувчилар орасида қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш даражаси ота-оналарга қараганда сезиларли даражада юқори: 10 ўқитувчидан 8 таси тақиққа рози. Уларнинг фикрига кўра, синфда суратга олиш ва видео тасвирга олиш болаларни ҳам, ўқитувчиларни ҳам чалғитади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг