Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mail.ru почтасидаги муаммоларнинг сабаблари маълум бўлди

Mail.ru почтасидаги муаммоларнинг сабаблари маълум бўлди

Фото: «csn-tv.ru»

Россиянинг VK интернет-холдинги (собиқ Mail.ru Group) «Microsoft» серверларидан узиб қўйилди. Америка софтвер гиганти ўз серверларини узганидан сўнг Mail.ru почта сервиси фаолиятида муаммолар пайдо бўлди.

Фойдаланувчилар электрон хатларга илова қилинган файлларни кўриш имкониятини йўқотишди.

Маълумот учун: VK интернет-холдинги таркибига «ВКонтакте», «Одноклассники» ва «Мой мир@Mail.ru» ижтимоий тармоқлари, Почта Mail.ru почта сервиси, «ICQ», «Агент Mail.ru» ва «ТамТам» мессенжерлари, «Юла» эълонлар сервиси, «Поиск Mail.ru» қидирув тизими ва бошқалар киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг