Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳмадона мушукча машҳур бўлиб кетди

Маҳмадона мушукча машҳур бўлиб кетди

Фото: Habr.com

data.ai компанияси олиб борган тадқиқотга кўра, гапингизни қайтариб турадиган мушукча - Talking Tom & Friends ойига 470 миллион фойдаланувчига эга бўлиб, энг машҳур мобиль ўйинга айланди.

Ўйин 2010 йилда чиққан. Асосий қаҳрамони - мушукча айтган гапингизни қайтариб туришини яхши биласиз. У кўпчиликка ёқиб қолди ва жуда тез тарқалди. 20 та серия ва 10 та қаҳрамонга етди. Шундан сўнг у фаол фойдаланувчиларга эга 100 та мобиль ўйинлар сафига киритилди.

Тадқиқотчилар 2013-2022-йиллардаги энг оммабоп ўйинлар рўйхатини тузишди. Маълум бўлишича, маҳмадона мушукча биронта йилда биринчиликни қўлдан бой бермаган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг