Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кундалик вазифалар ва иш учун фойдали Telegram ботлар

Кундалик вазифалар ва иш учун фойдали Telegram ботлар

Фото: "prognote.com"

Ҳеч кимга сир эмаски, Telegram платформасининг кучли томонларидан бири замонавий веб-технологиялардан фойдаланиб, чет тилларини ўрганиш ва турли хизматларни бошқаришдан тортиб, файлларни конвертация ва интеграция қилишгача бўлган барча вазифаларни ҳал қилувчи ботларни қўллаб-қувватлашдир. Биз бундай электрон ёрдамчилар ҳақида жуда кўп бор тўхталганмиз. Ушбу мавзуни қайта кўриб чиқиш ва фойдали ботлар ҳақида маълумот бериш вақти келди.

AgentFNS. Контрагентларни тезкор текшириш учун бот. ОГРН ёки ИНН коди бўйича сизни қизиқтирган ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор ҳақида маълумот олиш имконини беради. AnimalDocBot. Мушуклар касалликларини аниқлаш учун бот. Уй ҳайвонининг ҳолати ҳақида маълумот бериш, аломатларни санаб ўтиш кифоя ва хизмат ҳайвоннинг эҳтимолий касаллигини аниқлайди. Ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, айни дамда бот мушукларнинг энг кенг тарқалган 23 та касаллигини аниқлайди. Aлбатта, бундай восита тажрибали ветеринарнинг ўрнини боса олмайди, аммо бу касалликнинг умумий ҳолатини тушуниш учун фойдали бўлиши мумкин.

DeepPaintBot. Нейрон тармоқларга асосланган технология ва сунъий интеллект тизимларидан фойдаланган ҳолда фотосуратларни яхшилаш воситаси. Созламаларга қараб, у тасвирларни бир бутун сифатида ёки фақат суратлардаги одамларнинг юзларини қайта ишлаш имконини беради. Бот фотосуратларни янада контрастли ва тўйинган рангларда тақдим этади – бу тасвирни яхшилаш керак бўлганда ажойиб имконият.

Epical. Google тақвимга уланиш ва Telegram’да режалаштирилган вазифалар, тадбирлар ва учрашувлар ҳақидаги эслатмаларни олиш имконини берувчи бот. Бир дақиқада, шунингдек, 5, 10 ёки 15 дақиқада бўлажак воқеалар ҳақида хабар бериш имкониятига эга. Бир нечта календар ва Google аккаунтларни қўллаб-қувватлайди.

FAQMusicBot ва Yamelodybot. Мусиқий композицияларни аниқлашингиз мумкин бўлган хизматлар. Оддийроқ нарса йўқ: биз ботга номаълум оҳангнинг парчаси билан аудио хабар юборамиз ва бунга жавобан ижрочи номи билан трек номини оламиз. Машҳур Shazam хизматига яхши альтернатив.

Flight Alerts. Парвозларни кузатиш учун бот. Бу ҳаво йўлларидан тез-тез фойдаланадиган, парвоз, кечикиш, бекор қилиш ва парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисида долзарб маълумотларга эга бўлишни хоҳлайдиганлар учун яхши хизмат қилади. Хизматни ишга тушириш ва тизимда рўйхатдан ўтиш учун парвоз рақами ва жўнаш санасини кўрсатишингиз керак. Парвоз рақамлари IATA, ICAO ва Codeshare форматларида қўллаб-қувватланади.

Imager. Бир марта босиш орқали сайт скриншотларини яратиш учун бот. У шунингдек, шубҳали ҳаволаларни текшириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Скриншотларни яратишдан ташқари, у веб-сервернинг IP-манзилини, унинг географик жойлашувини ва хостинг хизматларини кўрсатувчи ташкилот номини ҳисоблаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг