Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-ҳуқуқ:  Идоравий  телекоммуникация тармоқларини оддий фойдаланувчилар ҳам ишлатса бўладими?

IT-ҳуқуқ:  Идоравий  телекоммуникация тармоқларини оддий фойдаланувчилар ҳам ишлатса бўладими?

Фото: "Iitu.edu.kz"

Савол: Идоравий  телекоммуникация тармоқларини оддий фойдаланувчилар ҳам ишлатса бўладими?

Жавоб: Ҳа, албатта. "Телекоммуникациялар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасида таъкидланганидек, идоравий телекоммуникация тармоқлари бошқа фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ва махсус эҳтиёжлари учун мўлжалланган, уларнинг ихтиёрида бўлган ва улар томонидан фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари идоравий телекоммуникациялар тармоқларига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг