IT-ҳуқуқ: Ахборот мулкдори ва ахборот эгаси. Фарқи нимада?

Савол: Ахборот мулкдори ва ахборот эгаси. Фарқи нимада?
Жавоб: "Ахборотлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида ҳар бирига алоҳида таъриф берилган.
Ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори — ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг эгаси — қонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборот ресурсларига ёхуд ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter