Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-ҳуқуқ: Ахборот мулкдори ва ахборот эгаси. Фарқи нимада?

IT-ҳуқуқ: Ахборот мулкдори ва ахборот эгаси. Фарқи нимада?

Фото: "Expertnov.ru"

Савол: Ахборот мулкдори ва ахборот эгаси. Фарқи нимада?

Жавоб: "Ахборотлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида ҳар бирига алоҳида таъриф берилган.

Ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори — ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

Ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг эгаси — қонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборот ресурсларига ёхуд ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг