Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone учун WhatsApp янги функция яратди

iPhone учун WhatsApp янги функция яратди

Фото: wabetainfo.com

Хабарнинг аудио талқини

iOS операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун WhatsApp’нинг янги версияси ўз суратларингиздан махсус стикерлар яратиш имкониятини тақдим этди.

Янгилик iOS 16 операцион тизимида ишлайдиган iPhone смартфонларида ишлайди, унда бу функция ўтган йили пайдо бўлган, бироқ WhatsApp қўллаб-қувватлаши эндигина бошлади.

iOS’нинг чиқарилиши билан iPhone’даги Photos иловасида фотосуратдаги объектни фондан ажратишингиз, кейин уни нусхалашингиз ёки бошқа ҳужжатлар ва иловаларда баҳам кўришингиз мумкин. Баъзи фойдаланувчилар ушбу хусусиятни WhatsApp’нинг бета-версиясида қўллашган, аммо энди у ҳамма учун мавжуд бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг