Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илк дронга қўй, ўрдак ва хўроз йўловчилик қилган

Илк дронга қўй, ўрдак ва хўроз йўловчилик қилган

Фото: "Rc-hobby.com.ua"

Дронлар тарихи 1782 йилга бориб тақалади. Ака-ука Этьен ва Жозеф Монгольфьелар тутун билан тўлдирилган пуфакни ҳавога учиришди.

Аппарат 154 килограмм эди. Пуфак деярли 300 метр баландликка кўтарилди ва ҳавода 10 дақиқа давомида учиб юрди. Биринчи дроннинг илк йўловчилари қўй, ўрдак ва хўроз ҳисобланади. Ихтирочилар нима сабабдан айнан бу жониворларни танлаганлари маълум эмас.

Илк ҳарбий дрон 1849 йили Венецияда ишлатилган. Италия инқилоби вақти дронлардан ҳарбий мақсадларда кўп бор фойдаланишган. Тўнтаришларни дронлар билан амалга оширилиши ўша пайтда омма орасида катта ваҳималарга сабаб бўлган.

XIX асрнинг охирларида Никола Тесла радио бошқарувли дронларни тақдим этди. Илк парвоз Нью-Йоркдан амалга оширилди. Олдиндан режалаштирилиб, дастурга киритиб қўйилган вақт келганида у душманнинг бошига тош отар эди. АҚШ ҳукумати ушбу дронни қўллаб-қувватлади.

1933 йили британиялик муҳандислар дронларнинг анча такомиллашган турини ишлаб чиқдилар. Ундан армияда фаол фойдаланилди. Иккинчи жаҳон урушида айниқса қўл келди.

Кейинроқ дронлар билан биргаликда квадрокоптерлар ҳам ихтирочилар диққат марказида бўлди. Кўплаб мамлакатлар қонунчилигига дронлар фаолиятини кирита бошладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг