Машина ҳайдовчи ва йўловчиларнинг уст-бошига қараб иш тутади

Хитойнинг Geely компанияси автомобиль иқлимини назорат қилувчи тизимига патент олди. У йўловчиларнинг кийимидан келиб чиққан ҳолда ҳароратни ўзгартиради.
Бунга махсус датчик ва камералар жавоб бериб, улар машинада ҳайдовчи ва йўловчилар бор-йўқлиги, улар қалин ёки юпқа кийингани, исиб ёки совиб кетганини аниқлайди. Шунга монанд равишда салон ҳавосини яратиб беради.
Лекин ҳамма йўловчи ҳар хил кийинган бўлса-чи? Бунда тизим қандай чора кўриши маълум бўлмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter