Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google AI ҳидлар харитасини яратади: Олимлар 5000 молекула ва нейрон тармоқдан фойдаланади

Google AI ҳидлар харитасини яратади: Олимлар 5000 молекула ва нейрон тармоқдан фойдаланади

Фото: "shutterstock"

Google AI хариталаш лойиҳасининг яратишда тадқиқотчилар икки хил таъм ва арома маълумотлар тўпламидан 5000 дан ортиқ молекулалардан фойдаланганлар. Тадқиқот натижалари bioRxiv.org препринт кутубхонасида чоп этилган.

Google AI молекулаларнинг тузилиши уларнинг ҳидига мос келадиган сунъий интеллект моделини ишлаб чиқди. Бу маълум озиқ-овқат мазасини ишлаб чиқишда ёки касаллик қўзғатувчи организмларни қайтарувчи бирикмаларни топишда ёрдам бериши ҳақида хабар берилган.

Google AI пресс-релизига кўра, ушбу хариталарнинг энг машҳур намуналари рангни кўриш, жумладан ранг айланаси ва видеода рангни фиксация қилиш учун ишлатиладиган мураккаброқ вариантлар билан боғлиқ. Инсон кўзининг учта ранг сенсори (қизил, яшил ва кўк) дан фарқли ўлароқ, 300 дан ортиқ ҳидлаш рецепторлари мавжуд. Шунинг учун ҳид харитасини яратиш жуда қийин.

2019 йилда Google сунъий интеллекти Graph Neural Network (GNN) моделини ишлаб чиққан эди. Эслатиб ўтамиз, бу тўғридан-тўғри график тузилиши билан ишлайдиган нейрон тармоқ тури.

Энди Google AI тармоғи «гўшт», «гул» ёки «ялпиз» каби ҳид номлари билан бирлаштирилган турли молекулаларнинг минглаб мисолларини ўрганишни бошлади. Мақсад молекула тузилиши ва унинг махсус ҳид белгисига эга бўлиш эҳтимоли ўртасидаги муносабатни ўрганишдир.

Охир-оқибат, муҳандислар молекула тузилишини у чиқарадиган ҳид билан боғлайдиган харитани яратадилар. Нейрон тармоқ молекулаларнинг ҳид нуқтаи назаридан бир-бирига қанчалик яқинлигини ҳам ўлчайди. Умуман олганда, олимлар икки хил таъм ва ҳид маълумотларидаги 5000 дан ортиқ молекулалардан фойдаланганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг