Фрилансерлик ортидан қанча пул топиш мумкин?

Фриланcер (инглизча freelancer) – эркин ишчи атамаси илк бор Вальтер Скоттнинг Айвенго романида ўрта асрлардаги “ёлланма жангчи”ни тасвирлаш учун ишлатилган.
Амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳар қандай яхши мутахассис фрилансерлик билан шуғуллана олади. Жумладан, физиклар, муҳандислар, технологлар, журналистлар, копирайтерлар, дизайнерлар ва ҳ.к. Яъни, фақат IT мутахассисларигина фрилансерлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин, деган тушунча нотўғри.
Хўш, фрилансерлик ортидан қанча пул топиш мумкин?
Frelancehunt платформасида фаолият юритадиган 30.000 та фрилансерлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, мутахассисларнинг 1 соатлик иш ставкаси қуйидагича:
Мобиль интерфейс дизайнери – 14$, интерфейс дизайнери – 11$, wеб дизайнер – 10$, 3D дизайнер – 10$, полиграфия дизайнери – 9$, логотип дизайнери – 9$, ижтимоий тармоқлар дизайнери - 7$;
iОS дастурчи – 19$, ўйинлар дастурчиси –18$, аndroid дастурчи – 15$, рhyton дастурчи – 15$, Java дастурчи – 13$, PHP дастурчи – 11$;
Шунингдек, матнлар билан ишловчи фрилансерлар: инглиз тилига таржима – 4$, техник ҳужжатлар – 4$, копирайтинг – 3$.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter