Фарғонада UZINFOCOM ҳудудий бўлинмаси ташкил этилди
12 май куни Фарғона шаҳрида ТAТУ Фарғона филиали ҳудудида UZINFOCOMнинг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бўлинмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 16 нафар мутахассисдан иборат иккинчи бўлим ташкил этилди. Ишнинг асосий йўналиши – рақамлаштиришни ривожлантириш ва ҳудудларда аҳолининг давлат хизматлари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Очилиш маросими давомида AКТ вазири UZINFOCOM ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ходимларнинг сифатли ва самарали ишлаши учун замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш лозимлиги ҳам таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter