Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди музейда экскурсияни робот олиб боради

Энди музейда экскурсияни робот олиб боради

Фото: "24gadget.ru"

Россиянинг "Промобот" компанияси янги робот қўлланмасини ишлаб чиқди. Кенг лингвистик база туфайли робот ўзи ишлаётган жой ҳақида ҳамма нарсани билади ва уни ҳеч қачон унутмайди. Улар муассасага янги ташриф буюрувчиларни жалб қилиши ва ходимларнинг ишини осонлаштириши мумкин.

Робот қуйидаги вазифаларни бажара олади: ўз экранида реклама материалларини кўрсатиш, меҳмонларнинг саволларига жавоб бериш, гуруҳларга музей экспонатлари ҳақида айтиб бериш.

Қурилмага тўсиқларни сезувчи тизим ўрнатилган бўлиб, у механизациялашган ходимни ҳудуд бўйлаб бошқаради ва уни объектлар билан кутилмаган тўқнашувлардан ҳимоя қилади.

Бугунги кунда "Промобот" энг йирик автоном хизмат роботлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. У яратган роботлар музейдан ташқари банк, аэропорт, савдо марказларида ҳам меҳнат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг