Дунёдаги энг кичкина 3D-принтер

My N Mi номли YouTube-канали муаллифи дунёдаги энг кичкина 3D-принтерни намойиш этди. Унинг узунлиги 41 мм., вазни 17 г. Қиёсан айтганда, гугурт қутисидек келади.
Принтерда барча одатий функциялар мавжуд. Компьютерга орқа томонидаги micro USB порти орқали уланади. Стереолитография (SLA) технологияси асосида ишлайди.
Чоп этиш учун мавжуд бўлган объектнинг максимал ўлчамлари кичикроқ: 11 × 11 × 17 мм. Қатлам ўлчамлари 0,005 дан 0,3 мм.гача, аниқлиги эса 0,135 мм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter