Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар онгини реклама билан заҳарламаслик керак

Болалар онгини реклама билан заҳарламаслик керак

Фото: "Formula-advert.ru"

АҚШ Президенти Жо Байден шундай фикрда. У болаларга мўлжалланган рекламаларни тақиқлашни истайди ва Конгрессга мурожаатида бунга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифини берди. Президент ижтимоий тармоқларда болалар хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратяпти ва бу йўлда мақсадли рекламалар (таргет)ни болалар аудиториясидан соқит қилмоқчи.

Агар бу бўйича қонун кучга кирса, гигант компаниялар рекламаларда болалардан фойдаланиш, уларга атаб рекламалар яратишдан тўхтайдилар. "Болаларни тажриба қуёнчаларига айлантирманг", деяпти Байден.  

Оқ уй ижтимоий тармоқларда болалар хавфсизлигини таъминлашнинг молиявий харажатларини ўрганади. Президент бу учун давлат бюджетидан 5 миллион доллар ажратиш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг