Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биткоин бир кун ичида 8,3 фоиз йўқотди

Биткоин бир кун ичида 8,3 фоиз йўқотди

Фото: Shutterstock

Феврал ойи ўрталарида асосий криптовалюта 25 000 доллардан ошди, аммо ўша пайтдан бери орқага қайтиш кузатилди, бунинг натижасида биткоин бу йил бошидаги нуқтага қайтди.

Бугун, 10 март куни биткоин бир кун ичида 8,3 фоиз йўқотиб, 20 000 доллардан пастга тушди. Эрталаб курс 19 800 долларни ташкил этган эди. Шуни таъкидлаш керакки, бир неча ой давомида биткоин айнан шу диапазонда сузиб юрибди.

Бу фонда доллар индекси аллақачон 105,277 гача мустаҳкамланган, дея хабар берди TradingView. Ушбу индекс ва биткоин курси ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: бири кўтарилса, иккинчиси тушади. Мутахассисларнинг фикрича, агар 19 700 долларлик қўллаб-қувватлаш зонаси ишламаса, биткоин янада пастга тушиши мумкин.

Ethereum нархи кунига 9,1 фоизга ва охирги ҳафтада 11,2 фоизга тушди: курс 1 393 долларни ташкил этади.

Aгар биржа индекслари нархи тушишда давом этса, криптовалюта бозори қулашдан тўхтамайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг