Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир миллиардга яқин одам кар бўлиб қолиши мумкин

Бир миллиардга яқин одам кар бўлиб қолиши мумкин

Фото: Ixbt.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 430 миллиондан ортиқ одам эшитиш қобилиятини йўқотган. Келажакда ҳолат янада ёмонлашиши мумкин. Чунки ёшларимиз шахсий аудио қурилмалар ва баланд мусиқа қўйиладиган жойларга муккасидан кетган.

Мутахассислар 12-34 ёш оралиғидаги инсонлар даврасида 33 та тадқиқот ўтказдилар. Иштирок этган 20 мингта кишининг ярми смартфон ва плеерлардан қулоқчин орқали мусиқа тинглаган бўлса, қолган қисми шовқинли кўнгилочар жойларда вақтини ўтказган. Натижада ёшлар меъёрдан баланд овозни хуш кўришлари маълум бўлди.  

Яқин орада эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остидаги ёшлар сони 0,67 миллиарддан 1,35 миллиардга кўтарилиши мумкин. Ҳар бир жамият бунинг глобал профилактикасини олиб бориши шарт. Бу ҳақида нафақат истеъмолчилар, балки аудио қурилма ишлаб чиқарувчилар ҳам бош қотирсалар, айни муддао.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг