Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазирлиги “EPAM Systems” компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида Ўзбекистонни Минтақавий IT марказга айлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

AКТ вазирлиги “EPAM Systems” компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида Ўзбекистонни Минтақавий IT марказга айлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фото: "mitc.uz"

20 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ва “EPAM Systems” компанияси асосчиси, президенти ва директорлар кенгаши раиси Aркадий Добкин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистонда малакали IT-кадрлар тайёрлаш ва истеъдодларни ривожлантириш, шунингдек, IT соҳасида янги иш ўринларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув доирасида “EPAM Systems”компанияси асосчиси, президенти ва директорлар кенгаши раиси Aркадий Добкин IT-компаниялар учун мамлакатимизда яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга, A. Допкин томонидан нима учун айнан Ўзбекистон компания раҳбарияти томонидан релокация учун танлангани, мамлакатимизда IT-компаниялар ва IT-мутахассислар учун яратилган имкониятлар ҳамда соҳага бўлган эътиборни инобатга олиб, ушбу релокацияни қисқа вақтларда амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлади.

Допкин Ўзбекистон яқин келажакда IT йўналишида нафақат Марказий Осиёдаги, балки бутун минтақадаги йирик IT-хаб бўлишига ишонишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг