Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×

Шерзод Шерматов

Министр цифровых технологий Республики Узбекистан

Рақамли шахсий гувоҳнома қандай имкониятлар тақдим этади?

Рақамли шахсий гувоҳнома қандай имкониятлар тақдим этади?

Фото: Digital Russia

Россия президенти Владимир Путин ФСБ ва Ички ишлар вазирлигига 1 майга қадар Россия фуқаросининг рақамли шахсий гувоҳномасидан фойдаланиш бўйича фармон лойиҳасини тақдим этишни топширди.

Рақамли трансформация вазирлиги 2021 йилда Россия фуқаросининг электрон паспорти бўйича президент қарори лойиҳасини эълон қилганди. Бундай паспортларни смарт-карта ва QR-кодли иловалар кўринишида бериш жорий йилнинг охиридан бошланиши тахмин қилинган эди. Ўша йили паспортда фуқаро тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган чип (фотосуратлар ва бармоқ излари) ўрнатилиши керак эди.

Украина воқеалари ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларидан сўнг лойиҳа музлатиб қўйилди. Чиплар етишмаслиги сабаб ҳам электрон паспортдан воз кечишга қарор қилишган. Яна бир омил молиявий томонга бориб тақалади: рақамли паспортнинг нархи 1 минг рубль, қоғози эса 300 рубль.

Лойиҳага кўра, 2030 йилга келиб сайёрамиздаги барча инсонларни рақамли идентификатор билан таъминлаш режалаштирилган. Бундан ҳужжатсиз кишиларга ёрдам бериш, шунингдек, турли мамлакатлардан келган қочқинларга мезбон давлатда таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкони кўзланади.  

Агар у амалга ошса, ҳеч бир ташкилот, ҳатто давлат ҳам шахсий маълумотларга тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ўзи ҳақидаги маълумотларни кўриш ёки ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини фақат паспорт эгаси бериши мумкин.

Платформанинг пилот версиясини 2020 йилга қадар якунлаш режалаштирилган эди. Блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда у барча мавжуд идентификация ёзувларини сақлаш тизимларини бирлаштиради. Бу эса фойдаланувчиларга қаерда бўлишидан қатъий назар шахсий маълумотларига кириш имконини беради. Масалан, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасиз ва таълим дипломисиз ўз мамлакатини тарк этган қочқинларга ушбу тизим айни муддаодир.

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети