Новости в нашем Телеграм канале Подписаться ×

Махфуза Руйиддинова

«Самое безопасное место для корабля — побережье. Но он создан не для этого».

Аёллар диққатига! «Бошқалар»нинг смартфонига масофадан уланишни ўргатамиз

Аёллар диққатига! «Бошқалар»нинг смартфонига масофадан уланишни ўргатамиз

Фото: "shutterstock"

Дарҳол айтайлик, бу усул орқали турмуш ўртоғингиз смартфонига жосуслик қила олмайсиз ёки унинг смартфонини яширинча бошқариб, хўжайинингизни қолипга сололмайсиз. Бироқ усул бошқа ҳолатлар учун жуда мос келади (бу ерда кўзини қисаётган эможи бўлиши керак эди).

Масалан, ота-онангизга ва бувингизга компьютер ёки телефонни тўғри созлашда ёрдам беришингиз керак бўлганда, шунингдек, иловада янги хусусиятдан қандай қилиб тўғри фойдаланишни кўрсатишингиз керак бўлса. Умуман олганда, усул қурилмаларингиз билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни масофадан ҳал қилиш учун фойдалидир.

Вазият ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам TeamViewer иловаси керак бўлади. Бу ерда принцип компьютерга масофадан уланиш билан бир хил. Илова туфайли сиз масофавий қурилмаларни бошқаришингиз, шунингдек, компьютерингиз ва смартфонингиз ўртасида файлларни осонгина алмашишингиз мумкин.

Бировнинг смартфонига қандай уланиш мумкин?

Бошқа бировнинг смартфони ёки компьютерига уланиш учун бошқармоқчи бўлган қурилмангизда TeamViewer юклаб олишингиз ёки start.teamviewer.com веб-саҳифасига кириши керак.

«Бемор» қурилмасига TeamViewer QuickSupport дастурини юклаб олишингиз керак. Дастур ҳар доим жуфт ҳолда ишлайди, шунинг учун иккала дастурни бир вақтнинг ўзида ўрнатишни тавсия қиламиз.

Quick Support ўрнатгандан сўнг, ҳар бир қурилма масофадан уланиш учун тизимда 9 рақамли идентификаторни олади. Ушбу идентификаторни бошқа қурилмага киритгандан сўнг, TeamViewer масофавий қўллаб-қувватлаш учун рухсат сўрайди ва тасдиқдан сўнг, трансляция қилиш учун бошқа рухсат талаб қилинади. 

«Ишга тушириш» тугмасини босгандан сўнг, қурилмани масофадан туриб бошқариш мумкин.

Илова нафақат Android смартфонлари учун ажойиб. TeamViewer ўзининг платформалараро табиати туфайли ҳар қандай ОС билан қурилмаларни улаш имконини беради, масалан, Android’дан iOS’га ва аксинча, бир-биридан исталган масофада бўлган ҳолда файлларни узатишингиз ва қабул қилишингиз мумкин.

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети