Катта бўлса албатта миллионер бўладиган болажонлар (видео)
Замонавий технологиялар ҳаётимизга борган сари чуқурроқ кириб келмоқда. Ҳатто боғча ёшидаги болалар ҳам смартфон ва бошқа қурилмалардан бемалол фойдалана олишяпти.
Бироқ, баъзан технология асрининг илғор болаларини ўйинқароққа чиқариб, улардаги иқтидорни аниқлай олмаймиз. Агар ҳар бир ота-она ўз фарзандидаги қизиқишни тўғри йўналтириб, уни ривожлантира олса, эртамиз эгаларидан замонавий соҳаларнинг етук мутахассислари етишиб чиқиши аниқ.
Бугунги IТ-Kids кўрсатуви қизиқишлари тўғри йўналтирилган болажонлар ҳақида, уларнинг билим ва салоҳиятларига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии
Вход
Заходите через социальные сети
FacebookTwitter