Фақат IТ соҳасига қизиқувчи қизлар ва аёллар учун! (видео)
Маълумотларга кўра, Google компанияси, гарчи аёллар касбий малакаси бўйича қолишмаса-да, эркакларни юқори лавозимга кўтаришга кўпроқ ён босар экан.
Бу каби қўштирноқ ичидаги “камситиш” қанчадан-қанча аёл-қизларнинг технологиядан тезда “совишига” ва аёллар учун анъанавий ҳисобланган соҳаларга кетишига олиб келади.
Аммо аёллар томонидан асос солинган компаниялар яхши даромад келтиришини Boston Consulting Grup тадқиқоти исботлади.
Мамлакатимизда ҳам IТ соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб, аёллар учун ушбу йўналишнинг устунликларини амалда кўрсатиб бераётган аёллар ва компаниялар талайгина.
Агар сиз уй бекаси ёки ёш она бўлсангиз, жамоа билан ишлашга шароитингиз тўғри келмаса — бугунги кўрсатувимиз айнан сиз учун!
Огоҳлантириб ўтамиз, ушбу кўрсатувни кўргандан сўнг касбингизни аниқ ўзгартирасиз ва даромадингиз ошиб кетиш эҳтимоли ҳам юқори!
Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии
Вход
Заходите через социальные сети
FacebookTwitter