Энди давлат идораларига ишга кириш янада осонлашади(ВИДЕО)
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 август куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматларини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга кўра, эндиликда давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш мақсадида йил якунига қадар барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади.
Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади.
Шунингдек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш мақсадида очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳиятини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади.


Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии
Вход
Заходите через социальные сети
FacebookTwitter