Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан бери инсоният мобил ўйинлар ва иловаларга 33,9 миллиард доллар сарфлади

Йил бошидан бери инсоният мобил ўйинлар ва иловаларга 33,9 миллиард доллар сарфлади

Фото: Ztb.kz

Data.ai таҳлилчиларининг хабар беришича, 2023 йилнинг биринчи чорагида iOS ва Android фойдаланувчилари мобил иловалар ва ўйинлар учун 33,9 миллиард доллар сарфлашган.

iOS фойдаланувчиларининг иловаларга сарфлаган харажатлари йил давомида 4 фоизга ошган, Android фойдаланувчилари эса 6 фоизга кўп. iOS фойдаланувчилари энг кўп — 21,7 миллиард доллар, Android фойдаланувчилари эса 12,2 миллиард доллар сарфлаган. Маълум бўлишича, харажатларнинг 64 фоизи iOS, атиги 36 фоизи Androidга тўғри келган. АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяга мансуб фойдаланувчилар мобил иловалар ва ўйинларга энг кўп пул сарф қилишган.

Энг машҳур харажат тоифалари ўйинлар, кўнгилочар иловалар ва алоқа иловалари эди. Фойдаланувчилар харажатларининг фаол ўсиши видеоплеерлар ва таҳрирлаш дастурлари, уй, соғлиқни сақлаш ва фитнес тоифаларида ҳам кузатилди.

Аксарият иловалар ўз қурилмаларига Ҳиндистон ва Бразилия фойдаланувчилари томонидан юклаб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг