Токио шаҳрида Япониянинг АйТи ва рақамли таълим йўналишида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов бошчилигидаги делегация вакиллари Японияда АйТи ва рақамли таълим йўналишида фаолият юритувчи компаниялар билан учрашди.
Тадбирда 20 дан ортиқ компанияларнинг 40 га яқин вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўрнатилган мустаҳкам алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиёти, хорижий мамлакатлар билан амалга ошираётган йирик лойиҳалари, АйТи салоҳияти, маданияти, туристик жозибадорлиги ва бошқа турли йўналишлар бўйича Рақамли технологиялар вазири ўринбосари томонидан тақдимот қилинди.
Компаниялар томонидан Ўзбекистоннинг миллий компаниялари билан ҳамкорликда ишлаш, ўз фаолиятларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳамда Вазирлик билан ҳамкорлик қилиш юзасидан катта қизиқиш билдирилди.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига Япониянинг “CAL”, “CICC”, “Gakusho”, “H&K”, “Ringo” ва “Digital Knowledge” компаниялари томонидан Ўзбекистонда олиб бораётган фаолияти юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчилар рақамли таълим соҳасида ва АйТи хизматларни ривожлантириш йўналишида Ўзбекистонда яратилаётган имкониятлар юзасидан батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, учрашув якунида барча компаниялар жорий йилнинг 17-20 сентябр кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ICT Week 2024 ҳафталигида иштирок этишга таклиф қилинди.
Тадбир давомида “SICC”, “Allnippon”, “Toppan”, “Developtania “Ringo Entertainment” ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter