Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли таълимни ривожлантириш маркази CompTIAнинг расмий “Platinum” ҳамкори мақомини олди

Рақамли таълимни ривожлантириш маркази CompTIAнинг расмий “Platinum” ҳамкори мақомини олди

Фото: Digital.edu

Компютер технологиялари ва АйТи соҳасида малака ошириш ва сертификация йўналишида фаолият юритаётган етакчи ташкилот саналган “Computing Technology Industry Association” (CompTIA) билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини режалаштиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

CompTIAнинг катта вице президенти Жейсон Мосс билан ўтказилган музокаралар чоғида Ўзбекистонда АйТи таълимни ривожлантиришда компаниянинг имкониятлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари келишиб олинди.

Учрашув натижасида Рақамли таълимни ривожлантириш маркази CompTIAнинг расмий “Platinum” ҳамкори мақомини олди.

Маълумот учун: Ўзбекистон CompTIA компаниясининг сертификатлари харажатлари қоплаб бериладиган халқаро АйТи сертификатлар рўйхати (https://t.me/digitaleduchat/926)га киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг