Ер юзида қанча геймер бор?
DFC Intelligence таҳлилий компанияси Ер юзидаги барча геймерлар қанчалигини ҳисоблаб чиқди. Маълум бўлишича, видео ўйинлар аудиторияси 2023 йилда 3,7 миллиард кишига етди. Бу сайёра аҳолисининг деярли ярмига тўғри келади.
Таъкидлаш ўринлики, 3,7 миллиард сонига қайси қурилмада ўйнашидан қатъи назар барча геймерлар киритилган. Яъни, улар умумий равишда компютер, ўйин қурилмаси, смартфон, тетрис кабилардан фойдаланганлар.
Геймерларнинг 10 фоизи (300 млн атрофида) — профессионаллар. Улар ўйинларга жуда кўп вақт ва маблағ ажратадилар, профессионал қурилмалардан фойдаланадилар.
Ўйин компютерлари ва қурилмалари эгалари асосан Европа Иттифоқи ва Шимолий Америкада яшайди. Дунё бўйлаб геймерлар фақат кўпайиши кутилмоқда. Лекин махсус қурилмаларни ишлатмай, смартфондан ўйин ўйнашни афзал кўраётганлар ҳам бисёр.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter