Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг “ақлли” автомобиллар эълон қилинди (рўйхат)

Энг “ақлли” автомобиллар эълон қилинди (рўйхат)

Хитойда 2022 йилнинг энг яхши автомобили мақомига эга бўлган Li Auto L7 энди энг “ақлли” автолар рўйхати етакчисига айланди.

Фото: iXBT

J.D. Power нашри Хитой автомобиллар бозори рейтингини тузди. Чин юрти автобозорини америкаликлар, европаликлар, осиёликлар, хуллас, барча забт этишга уринаётгани нуқтаи назаридан ҳам “ақлли” автомобиллар рейтинги биз учун ҳам қизиқ. Бироқ якунда улоқ барибир маҳаллий брендларда кетгани эса ҳайратланарли.

Умумий рейтинг (электромобиллар, ички ёнув двигателли ва гибрид автолар) етакчилари — Li Auto, Xpeng ва Zeekr. Кейинги ўринларда — Nio, Aito (Seres ва Huawei ҳамкорлигидаги бренд) ва Tesla.

Хитой электромобиллар оммавий бозоридаги энг “ақлли” машиналар рейтинги.

Хорижлик автомобилсозлар фақат бир йўналиш — ички ёнув двигателли автомобиллар премиум-тоифаси етакчиси бўлишди. Биринчи ўринда — Mercedes-Benz (574 балл), кейинги ўринларда — Lincoln (557 балл) ва BMW (545 балл).

Ички ёнув двигателли машиналар оммавий бозори тўлиғича хитойликларнинг қўлида. Етакчи — Lynk & Co (559 балл), таъқибчилар — Tank (545 балл) ва GAC Trumpchi (543 балл).

Хитой ИЁД автомобиллар оммавий бозоридаги энг “ақлли” машиналар рейтинги.

Премиум-сегментнинг “ақлли”лар рейтингини Хитойнинг Nio бренди (629 балл) бошқармоқда. Таъқибчиси — BMW (566 балл) анча ортда қолиб кетди.

Автомобилларнинг “интеллектуаллиги” 1000 балли тизимда баҳоланди. TXI индекси икки кўрсаткичдан шакллантирилади: харидорларнинг электрон ёрдамчилар ишидан қаноатланиш даражаси ҳамда ушбу технологияларнинг нечоғлиқ оммалашганлиги.

2023 йилда автомобиллар бозорида TXI умумий индекси 23 баллгача ошиб, рекорд 528 баллга етди. Анъанавий автоларга қараганда электромобиллар (556 балл) ва гибрид (519 балл)ларнинг “ақли тез кирмоқда”.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг