Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг кучли Android-смартфон

Дунёдаги энг кучли Android-смартфон

Фото: Mobidevices.com

iQOO бренди Neo 8 Pro смартфонини тақдим этди. У энг кучли Android-аппарат, дея эътироф этилмоқда. Ушбу модел махсус тестда 1 363 206 балл олди. Шу билан ASUS ROG Phone 7 ўйин смартфонини қуйига тушириб қўйди.

ROG Phone 7 ҳам олд ўринда бўлиб, унинг балли биринчи ўриндаги смартфон билан 33 205 баллга фарқланади.

Neo 8 Pro 6,78 дюймли AMOLED экран, UFS 4.0 - сақлагич, Dimensity 9200+ процессори, LPDDR5X оператив хотирага эга. Батарея сиғими   5000 мАс. Асосий камера 50 Мп., олд камера 16 Мп. Операцион тизими Android 13.

Шу йил 23 мартда Хитойда cотувга чиқади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг