Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“DOMiNO Ventures” Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари учун “BetterFuture AI” акселерация дастурининг иккинчи босқичини ишга туширмоқда

“DOMiNO Ventures” Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари учун “BetterFuture AI” акселерация дастурининг иккинчи босқичини ишга туширмоқда

2024 йил 22 октябрда дастурнинг янги босқичи старт олади, унда Ўзбекистонлик сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Иштирокчилар глобал экспертлар тармоғига уланиш, шахсий менторлик хизматларидан фойдаланиш, инвестиция имкониятлари ҳамда “Microsoft” ва “GitHub” каби технология гигантларининг хизматларидан махсус шартларда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Дастур Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети (TXVU), “Creative Business Network”, “AXEL”, “Astana HUB” ва IT Park Uzbekistan каби ҳамкорлар ёрдамида минтақадаги инновацияларни ривожлантириш ва стартап экотизимини юксалтиришга қаратилган.

Сунъий интеллект бўйича стартапингизни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмисиз?

Ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг