Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

DataVolt компанияси Бош ижрочи директори билан Яшил Датамарказ қуриш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари бўйича учрашув ўтказилди

DataVolt компанияси Бош ижрочи директори билан Яшил Датамарказ қуриш лойиҳасини жадаллаштириш масалалари бўйича учрашув ўтказилди

Бугун, 5 сентябр куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов DataVolt компанияси Бош ижрочи директори Ражит Нанда билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳаларининг бориши ҳамда компания томонидан амалга оширилаётган маълумотлар марказини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилди.

Дастлаб “Yashil” маълумотлар марказлари лойиҳаси бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, компания Бош ижрочи директори Вазирлик жамоасини жорий йилнинг 26-27 сентябр кунлари АҚШда бўлиб ўтадиган “Сунъий интеллект” саммитига таклиф қилди. Мазкур саммит доирасида Ўзбекистоннинг АйТи салоҳиятини дунёнинг йирик АйТи компанияларига намоён қилиш имконияти мавжудлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, “ICTWeek 2024” АКТ ҳафталиги доирасида DataVolt компанияси томонидан ўтказиладиган Сунъий интеллект бўйича панел сессияда иштирок этишга таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг