Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиплар қаерда энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?

Чиплар қаерда энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?

Фото: BBC

SEMI ташкилоти хабар беришича, 2022 йилда чиплар ишлаб чиқариш бўйича қувватнинг 70 фоизи Жанубий Корея, Тайван ва Хитойга тўғри келди.

Япония 13 фоиз улуш билан — тўртинчи, Америка — бешинчи ўринда (8 фоиз).

200 миллиметрли пластиналар ҳамон кенг ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланилаётган бўлса-да, ушбу диаграмма 2001 йилдан бошлаб чиқарилаётган, янада кўпроқ чипларни жойлаштира оладиган ва иқтисодий самаралироқ ҳисобланувчи 300 миллиметрли пластиналарга бағишланган.

SEMI тахминига кўра, 2026 йилга бориб 300 мм пластиналарни ишлаб чиқариш ҳажми ойига 9,6 миллионтани, 200 мм пластиналарни ишлаб чиқариш ойига 7,7 миллионтани ташкил этади. Охирги йўналишда Хитой ишлаб чиқариш қуввати бўйича етакчи бўлса, Япония ва Тайван иккинчи ва учинчи ўринларни банд этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг