Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта вице-президенти билан учрашув ўтказилди

АҚШнинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта вице-президенти билан учрашув ўтказилди

Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта вице-президенти Даниел Рунде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб Даниел Рунде ўзи ва Марказ фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди. У Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда АКТ соҳасида эришган ютуқларини юқори баҳолади ва мамлакат жадал суръатда ривожланаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, вазир биринчи ўринбосари О. Пекос вазирлик режалари билан ўртоқлашар экан, “Рақамли Ўзбекистон 2030” доирасида БПО хизматларини экспорт қилиш бўйича белгиланган режалар ҳақида гапириб, вазирлик сунъий интеллект соҳасини фаол ривожлантиришга киришганини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, IT autsorsing хизматларини йўналишида амалга оширилаётган ишлар, IT Park томонидан хорижий компаниялар учун берилаётган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот тақдим этилди. Autsorsing  хизматларини ривожлантиришда АҚШ компаниялари иштирокини янада ошириш бўйича таклифлар берилди.

Бундан ташқари, О. Пекос Саудия Арабистонинг DataVolt  компанияси томонидан 5 миллиард долларлик инвестециялар асосида “Яшил” маълумотлар марказлари қурилаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги барча мактаблар кенг полосали юқори тезликдаги интернетга уланганини таъкидлади.

Бундан ташқари, “Мухлиса” овозли ёрдамчи ҳақида суҳбатлашилди ҳамда бугунги кунда барча BYD  автомобилларида овозли ёрдамчини жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Якунда томонлар учрашув учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳамкорликда ишлашга умид билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг