АҚШда OpenAl компанияси билан сунъий интеллект йўналишида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШда OpenAl компанияси раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистоннинг миллий сунъий интеллект стратегияси ва таълимига OpenAlнинг қўшадиган ҳиссасини муҳокама қилди.
Учрашувда, томонлар СИ бошқаруви, тадқиқоти ва амалиёти бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, OpenAl компанияси билан СИ этикаси ва махфийлик масалалари бўйича ҳамкорлик имкониятларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясида OpenAl билан узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш ва ёшларнинг СИ соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган дастурлар муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter